Талаба-ёшларнинг стартап лойиҳалари тақдимоти уюштирилди

13

Нукус давлат техника университетида учрашув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, талаба-ёшлар ўртасида стартап лойиҳаларини ривожлантириш, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш ва ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишини ошириш масалалари муҳокама қилиниб, талабалар ушбу қарорда белгиланган вазифалар, стартап экотизимини ривожлантириш бўйича яратилаётган имкониятлар ва ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида батафсил маълумот олди.

Учрашувда IT Park Uzbekistan Тошкент шаҳар марказий аппаратининг Ҳудудларни ривожлантириш бўлими бош менежери О.Артиков ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси М.Алимов иштирок этиб, стартап экотизими, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг учрашувда талаба-ёшлар томонидан тайёрланган стартап лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Мутахассислар лойиҳалар билан яқиндан танишиб, уларнинг амалий аҳамияти ва истиқболлари бўйича ўз таклифларини билдирди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги