Ёш полвонлар ўз маҳоратларин намойиш этди

6

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами кунига бағишлаб, ўсмирлар ўртасида спортнинг кураш ва эркин кураш турларидан Нукус шаҳар Кураш маҳорат мактабининг биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим бошлиғи А.Джумамуратов, Нукус шаҳар Кураш маҳорат мактаби директори С.Жусупбеков, Ўзбекистон Кураш федерацияси Қорақалпоғистон бўлими бош мутахассиси К.Кайпов, мураббийлар, спортчилар, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қизғин кечган беллашувлар якунида биринчи ўринни 42 кг вазнда Ерасил Сарсенгалиев, 46 кгда Алишер Балгабаев, 50 кгда Бексултан Камалатдинов, 55 кгда Жасулан Карасаев, 60 кгда Рамил Махсетов ва +60 кгда Нурсултан Жумабаевлар қўлга киритиб, ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Шунингдек, шу куни қизлар ўртасида ўтказилган «Балли қизлар» танлови ғолиблари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир давомида Нукус шаҳар маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси