Ўзбекистон – Чехия: меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда

21

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Любомир Фрэборт билан учрашди.

Мулоқот давомида Чехия меҳнат бозори учун Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш ва ташкилий меҳнат миграциясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Айниқса тиббиёт соҳаси мутахассислари — ҳамширалар, қарияларни парваришловчи ходимлар тайёрлаш имкониятига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълум қилинишича, Прагада ҳар йили 150 нафар мамлакатимиз фуқароси учун меҳнат визаси квотаси ажратилади.

Ҳамкор томон тиббиёт мутахассисларини хорижда ишлашга тайёрлаш бўйича Тошкентдаги ўқув курслари фаолияти билан танишишга қизиқиш билдирди. Ушбу йўналишда амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Г.Сатторова, ЎзА