Хотин-қизлар ўз уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури бошланади
14

Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири давом этмоқда.
Президентимиз жорий йилда 166 минг хотин-қиз замонавий касб ва тадбиркорликка, яна 100 минг нафари эса ахборот технологиялари соҳасига ўқитилишини тъкидлади.
Шунингдек, хотин-қизлар ўз уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури бошланади.
Бу орқали лидер тадбиркорлар кўмагида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёлнинг бандлиги таъминланади. Бундан ташқари, “Ҳамроҳ” дастури доирасида хотин-қизларнинг 3 мингта лойиҳасига жами 1 триллион сўм ажратилади.
Умуман, жорий йилда 1,5 миллион аёлни даромадли қилиш, шундан 400 минг нафарини бизнесга жалб этиш бўйича катта марра олинган. Ушбу мақсадлар учун 25 триллион сўмдан зиёд ресурс йўналтирилади.
ЎзА