Меҳнат хавфсизлиги ва иш берувчилар мажбуриятлари бўйича семинар

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим режаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 819-сонли қарорини кенг жамоатчиликка тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим прокурори Н.Юлдашев, Давлат меҳнат инспекцияси масъул ходимлари ҳамда республика бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар иштирок этди.
Семинар давомида иштирокчиларга 819-сонли қарор ва ушбу ҳужжат асосида тасдиқланган низомлар, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги янги талаблар ва уларни амалиётда қўллаш тартиби бўйича батафсил маълумотлар берилди.



Шунингдек, меҳнат жараёнида хавфсизликни таъминлаш, иш берувчилар ва ходимларнинг бу борадаги мажбуриятлари ҳамда ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги