Иқтисодий “зарбаларга” тайёргарлик: Италия Марказий банки янги режасини очиқлади
Италия Марказий банки 2026–2028 йилларга мўлжалланган стратегик режасини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Italpress” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, мазкур ҳужжат глобал иқтисодиётдаги геосиёсий зиддият, иқтисодий фрагментация хавфи ва технология соҳасидаги тезкор ўзгаришлар шароитида банк фаолияти устувор йўналишларини белгилаб беради.
Стратегик режада ташқи омиллар ва эҳтимолий иқтисодий “зарбаларга” тезкор жавоб бериш, институционал коммуникацияни кучайтириш, шунингдек, пул ювишга қарши кураш ва молия бозори инфратузилмаларининг киберхавфсизлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Д.Ҳакимов, ЎзА