Қорақалпоғистонлик ёшлар шаффоф тарзда сараланмоқда

Нукус шаҳрида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасида муддатли ҳарбий хизматга чақириладиган ёшларни саралаш жараёнлари юқори даражада ташкил этилмоқда. Жараёнларда округ қўмондонлиги ва масъул раҳбарлар иштирок этиб, танловнинг очиқлик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилишини таъминламоқда.
Чақирилувчилар дастлаб чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлиги ва ҳарбий хизматга яроқлилик даражаси замонавий диагностика воситалари асосида баҳоланмоқда. Тиббий босқичдан муваффақиятли ўтган ёшлар билан чақирув комиссияси аъзолари суҳбат ўтказиб, уларнинг маънавий-руҳий тайёргарлиги, касбий қизиқишлари ва салоҳиятини ўрганмоқда.

Саралаш жараёнлари ҳар бир йигитнинг қобилияти ва имкониятидан келиб чиқиб, уларни муносиб қўшин турларига тақсимлашга хизмат қилмоқда. Ушбу тизимли ишлар мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги