Депутат ўз сайловчилари билан учрашди
21

Қўнғирот тумани 2-«Турон» сайлов округидан Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгаши депутати Б.Турсинбеков ўз сайловчилари билан учрашди.
Учрашувда депутат томонидан фуқароларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди, шунингдек, 2025 йилнинг 12 ойи давомидаги депутатлик фаолияти бўйича сайловчиларга ҳисобот берди.

Учрашув давомида сайловчиларнинг мурожаатлари тингланиб, ечими бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Адҳам Азатбаев,
ҚДУ Журналистика таълим йўналиши
2-курс талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги