Бўлим учун янги бино фойдаланишга топширилди

19

Беморларга сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни қизил, сариқ, яшил тоифаларга ажратиб, ташхис қўйиш бугунги тиббиётдаги муҳим ўзгаришлардан бири.

Бундай имконият энди Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмасида ҳам яратилиб, ташаббусли бюджет ҳисобидан туман ҳокимлиги билан смета баҳоси 1 млрд. 500 млн. сўм маблағ ҳисобидан EMERGENCY DEPARTEMENT шошилинч тез ёрдам бўлимининг замонавий биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Султонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Рашидова ва Жўқорғи Кенгес депутатлари, тегишли вазирлик вакиллари иштирок этди.

Анъанавий тасма кесилиб, қурувчиларга миннатдорлик билдирилди.

Иштирокчилар янги бинода яратилган шароитлар билан танишди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги