Руҳи бақувват, ғайрати баланд, орияти мустаҳкам инсонлар юртида катта ўзгаришлар бўлмоқда (+видео)

22

Президент ташрифидан сўнг…

Сурхондарё нафақат табиати гўзал замин, балки руҳи бақувват, ғайрати баланд, орияти мустаҳкам инсонлар юртидир. Сурхонни ривожлантириш Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянч устунини мустаҳкамлаш демакдир…

Президент Шавкат Мирзиёев вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказган йиғилишда мана шундай фикрларни билдирди.

Дарҳақиқат, бугун сурхон аҳли учун янада кенг имкониятлар эшиги очилди. Буни эришилган ютуқлар ва навбатдаги режалардан келиб чиқиб айтиш мумкин.

Кейинги йилларда ҳудудда жуда кўплаб йирик лойиҳалар ишга тушди. Хитой, АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Австрия, Венгрия каби давлатлар билан инвестиция ва савдо бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Йиғилишдан сўнг тадбир иштирокчилари билан суҳбатлашдик. Хусусан, бу борада Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов қуйидаги фикрларни билдирди.

– Сурхондарёдаги ўзгаришлардан ҳамма мамнун, – деди Абдуқодир Тошқулов. – Бугун дунёнинг қанчадан-қанча давлатларида нотинчлик юзага келмоқда. Бизда эса бунёдкорлик ҳақида сўз боряпти…

Абдулазиз РУСТАМОВ, Нишонбой АБДУВОИТОВ (видео), ЎзА