“Иккинчи имкон» лойиҳаси бошланади

21

“Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти давом этмоқда.

Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим экани таъкидланди.

Бунинг учун “Иккинчи имкон» лойиҳаси бошланади.

Бундай ёшлар 8-12 ойлик интенсив курсларда дастурлаш, веб-дизайн, компьютер муҳандислиги, бошқа касблар ва хорижий тилларга ўқитилиб, даромадли ишга эга бўлади.

Мазкур тизим 1 июндан Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида, келаси йилдан эса барча ҳудудларда жорий қилинади.

Давлатимиз раҳбари сўзини якунлагач, ёшлар билан мулоқот бошланди.

Айни пайтда тадбирда мутасаддиларнинг ҳисоботлари, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланмоқда.

ЎзА