Ёш оилаларга уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади

22

Ҳар йили юртимизда 270 мингга яқин янги оила пайдо бўлмоқда.

–Ёш оилалар учун энг аввало нима керак? Албатта, қулай ва шинам уй-жой зарур. Шуни ҳисобга олиб, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасини 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади, – деди Президентимиз.

Ахборот хуружлари авж олаётган бугунги кунда ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолиши қайд этилди.

Бу ишларни янги босқичга олиб чиқиш учун тузилган “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали энг истеъдодли ёзувчиларга ижодий буюртма берилади ва бир йил давомида ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади.

Энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига, миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилиш ва чоп этиш харажатининг ярми қопланади.

Мутасаддиларга янги ўқув йилигача энг яхши 100 та асардан иборат китоблар тўпламини тайёрлаб, барча мактаб ва техникумларга етказиш топширилди. Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот берилади.

Кутубхона, “book cafe” ва китоб дўконлари очиб, китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга уч йилга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда бериш йўлга қўйилади.

“Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти давом этмоқда.

ЎзА