Президент Ўқув марказлари уюшмасини ташкил қилиш борасидаги ташаббусни қўллаб-қувватлади

17

Хорижий тил сертификатини олган ёшларга имтиҳон ва ўқиш харажатини қоплаш йўлга қўйилгани катта самара берди. Сертификатга эга ёшлар 600 мингдан ошди. Энг муҳими, хорижий тилларни мукаммал биладиган 72 мингта инструктор пайдо бўлди.

Яратилган шароитлар ҳисобига хусусий ўқув марказларининг сони 3 карра кўпайиб, 38 мингдан ошди.

Мазкур йўналишдаги ёш тадбиркорлар Ўқув марказлари уюшмасини ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан. Президентимиз буни қўллаб-қувватлади.

Эндиликда уюшмага аъзо бўлган хусусий ўқув марказларига биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади.

Бундай марказларнинг ўқитувчиларини Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Япония каби илғор таълим марказларига стажировкага юбориш йўлга қўйилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан мулоқоти давом этмоқда.

ЎзА