Ўзбекистон Ёшлар тараққиёти глобал индексида энг тез суръатларда ривожланаётган давлат деб эълон қилингани бизга ғурур бағишлайди – Президент
“Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқоти давом этмоқда.
– Ўзбекистон Ёшлар тараққиёти глобал индексида энг тез суръатларда ривожланаётган давлат деб эълон қилингани бизга ғурур бағишлайди, – деди Президентимиз.
Бу йил Тошкент шаҳрида Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилиши, Самарқанд шаҳри Ёшлар парламенти аъзоларининг 12-глобал конференцияси, “Таке Off” халқаро стартап саммити ва 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилиши эълон қилинди.
–Албатта, янги методика ва инновация олиб кириб, таълим сифатини ошириш ва болаларни касбининг устаси қилиш ҳақида изланадиган раҳбарнинг фаолиятида ўзгариш бўлади, ишига янгича муҳит киради, – деди давлатимиз раҳбари.
Дунёда кун сайин ёшлар онгини эгаллаш бўйича янги таҳдидлар юзага келаётган шароитда барча даражадаги раҳбарлар ёшлар билан ишлаш бўйича янги иш тизимига ўтиши зарурлиги қайд этилди.
ЎзА