Ҳосилдорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди

36

Қонликўл туманидаги Арзимбетқум овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Бес қала-2» фермер хўжалигида фермерлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон фермерлар кенгаши раиси ўринбосари П.Беканов ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан соҳага оид қабул қилинган қарор, фармон ва топшириқларда белгиланган вазифалар, шунингдек, яратилаётган қўшимча имкониятлар ҳақида кенг маълумотлар берилди. Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича тушунчалар берилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, семинарда Президентимизнинг 2025 йил 9 декабрдаги «Пахта ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш учун юқори самарали интенсив агротехнологияларни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги