Ибадуллаев Хайрулло Сайдуллаевични «Жасорат» медали билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан пастга қулаб тушаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатгани ва унинг ҳаётини сақлаб қолгани, халқимизга хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани учун мард ва жасур юртдошимиз Ибадуллаев Хайрулло Сайдуллаевич «Жасорат» медали билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев