2026 йилда озиқ-овқат ва хизматлар нархида қанчалик ўзгариш бўлади?

11

Марказий банкнинг маълум қилишича, 2026 йилда Ўзбекистонда инфляция пасайиши ва нарх кўтарилишига оид янги тенденциялар кузатилмоқда.

Кўрсаткичлардан маълум бўлишича, истеъмолчининг нарх саватидаги таъсир этган нархлар динамикаси ўзгармоқда – айниқса, 5 фоиздан кам ва 10 фоиздан юқори ўсишга эга бўлган товар ва хизматлар бўйича улушларда айрим фарқлар кўринади.

Хабарда қайд этилишича, 5 фоиздан кам нарх ўсишига эга бўлганлар улуши умумий истеъмол саватида 72 фоизни ташкил этган. Шунингдек, озиқ‑овқат маҳсулотларида 60 фоиз, ноозиқ‑овқат товарларида 96 фоиз, хизматлар бўйича – 31 фоизни ташкил этади.

Бу кўрсаткичлар шуни англатадики,  катта қисмида нархлар нисбатан бошқа йилларга нисбатан секин ўсмоқда ёки аҳоли харажатлари таркибида кўпчилик товарлар нархнинг тез ошишига дуч келмайди.

Умумий истеъмол саватида 9  фоиз, озиқ‑овқат маҳсулотларида 11  фоиз, ноозиқ‑овқат товарларида 2  фоиз, хизматлар бўйича 26  фоизни ташкил этади.

Бу натижа инфляция босимининг умумий миқдорини пасайтиришга олиб келмоқда ва айрим товарлар бўйича жуда юқори нарх ошиши тадқиқ этилмаётганини кўрсатади.

Ўзбекистонда 2026 йил январь ойида йиллик инфляция суръати секинлашгани ва тезлик кўрсаткичларида умумий нархлар ўсиши қисман юмшатилгани ҳақида расмий таҳлиллар мавжуд. Масалан, йиллик инфляцияни янада пасайтиришга интилиш натижасида айрим нархлар барқарорлашмоқда ва бу инфляция индексини ҳисоблашнинг янги методологияси билан ҳам боғлиқ.

Шунга кўра, инфляция кўрсаткичлари таҳлилида нархлар кўпайиши интизомли ва барқарор давом этмоқда. Кўпгина товар ва хизматлар қисмининг 5  фоиздан кам ўсиши инфляцияни юмшатмоқда.

Катта қисмида товар ва хизматлар нархлари 5  фоиздан кам ўсмоқда. 10  фоиздан юқори нарх ўсишига эга гуруҳлар улуши камаяётгани инфляция босимининг пасаяётганидан дарак беради.

Ш.Маматуропова, ЎзА