Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

15

Чимбой тумани прокуратураси, Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими ва Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада туман ҳудудида жойлашган 21 та давлат ва хусусий ташкилотлар, корхона ва муассасалар ўзларида бўш турган 84 та иш ўрни билан иштирок этди.

Ўтказилган ярмарка давомида иш берувчилар томонидан ишга қабул қилиш шартлари, иш ҳақи, тартиби ва касбий талаблар бўйича фуқароларга батафсил маълумотлар берилиб, ишсиз ва алимент тўловчи фуқароларга меҳнат қонунчилиги, касбга йўналтириш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган фуқароларга тегишли маслаҳатлар берилди.

Ўтказилган тадбир якунида 17 нафар алимент тўловчи фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги