Ўсмирларимиз чемпионлик учун беллашди

11

Нукус шаҳрида спортнинг баскетбол 3х3 тури бўйича U-14 ёшлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидаги спорт мактабларининг жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Кескин беллашувларга бой бўлган чемпионат якунида, болалар ўртасида биринчи ўринни Республика Енгил атлетика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси қўлга киритишга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Хўжайли ва Чимбой туманлари спорт мактаблари тарбияланувчилари эгаллашга муваффақ бўлди.

Қизлар ўртасида эса барча совринли ўринларни Республика Енгил атлетика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг 2-1-3 жамоалари қўлга киритиб, ўз устозларини қувонтирди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси