Шоир асарлари танлови ғолиби

Буюк сўз санъаткори, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли, бизга мерос қолдирган бой адабий асарларининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни алоҳида ҳисобланади. Сўз мулкининг султони бўлган шоирнинг 9 февраль санасида 585 йиллиги юртимизда кенг тарзда нишонланди.
Шу муносабат билан «Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш» мавзусида асарлар танлови бўлиб ўтган эди. Танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида Нукус тумани 1-сонли айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлари бор умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нуржамол Реймбаева фахрли 1-ўринни эгаллади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан диплом ва ноутбук билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги