Қатор давлатларда «Made in Uzbekistan» кўргазмаларини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди
0
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Эндиликда тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлардан экспортда фақат ҳажм бўйича эмас, балки янги маҳсулот ва янги бозорлар бўйича ҳам сўров бўлиши айтилди.
Ҳокимлар, уларнинг инвестиция бўйича ўринбосарлари элчилар билан доимий ҳамкорлик қилиб, қаерда маҳсулотга қанча эҳтиёж бор, бу бозорларга кириш учун нима талаб этилишини ўрганиши, ишни шунга мослаб ташкил қилиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
2026 йилда Тунис, Марокаш, Сенегал, Ироқ, Австралия, Португалия, Греция ва Нордик давлатларда «Made in Uzbekistan» кўргазмаларини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
«100 та маҳсулот акселератори» дастурини бошлаб, Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё давлатларига экспортни йилига камида 25 фоизга ошириш зарурлиги таъкидланди.
ЎзА