14  февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

14

Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму,
Хаста кўнглум чекмаган дарду балоси қолдиму?

Мени хор этти-ю қилди муддаини парвариш,
Даҳри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?

Мени ўлтурди жафои жавр бирла ул қуёш,
Эмди тургузмак учун меҳру вафоси қолдиму?

Ошиқ ўлғоч кўрдум ўлумни ўзумга, эй рафиқ,
Ўзга кўнглумнинг бу оламда ҳароси қолдиму?

Эй кўнгул, гар Бобур ул оламни истар, қилма айб,
Тенгри учун де бу оламнинг сафоси қолдиму?