Зеленский: музокараларнинг навбатдаги раунди 17-18 февраль кунлари АҚШда бўлиб ўтади

Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтоннинг Россия билан музокараларнинг янги босқичини 17 ва 18 февраль кунлари АҚШда ўтказиш таклифини қабул қилди. Бироқ Россия бу саналар ва жойларга рози ёки йўқлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, деб хабар беради DW ахборот агентлиги.
Агентликнинг тахмин қилишича, Украина ва АҚШ делегациялари ўртасидаги музокараларнинг янги босқичида вакиллар «мураккаб ҳудудий масалага эътибор қаратиб,» АҚШнинг Донбассда буфер «эркин иқтисодий зона» яратиш таклифини муҳокама қилади.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, иккала томон ҳам бу ғояга шубҳа билан қарайди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги