Чек талаб қилиш – маблағнинг яширин айланишининг олдини олади

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш – иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим йўналиш. Айни пайтда мутахассислар томонидан жойларда яширин иқтисодиётга қарши курашиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва солиқ маданиятини оширишга қаратилган кенг кўламли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари У.Садуллаев ва Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Бекчановлар томонидан ҳам тегишли мутахассислар иштирокида Нукус шаҳрида жойлашган бозорлардаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ўрганилди.
Уларга яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, норасмий иш ўринларини расмийлаштириш, харидорларга онлайн назорат кассаси чекини тақдим этиш ва «Paynet Xolis» платформасидан тўғри фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Амалга оширилаётган бундай манзилли ва тизимли чора-тадбирлар яширин иқтисодиётни «соядан» чиқариш, ҳалол тадбиркорлик муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда бюджет тушумларини оширишга хизмат қилмоқда.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги