Конституциявий суд ва Олий суд таркибларига ўзгартиришлар киритилди
30
Сенатнинг ўн учинчи мажлисида Конституциявий суд ва Олий суд таркибларига ўзгартиришлар киритишга оид масалалар кўриб чиқилди.
Сенатнинг тегишли қарорига асосан Абдусаломов Мирзо-Улуғбек Элчиевич ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Сенатнинг тегишли қарорига асосан Абабакиров Муроджон Абдуқохорович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Н.Абдураимова,
Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА