Параспортчиларнинг жаҳон кубогидаги янги ютуқлари

43

Тошкент шаҳрида пара-армрестлинг бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақада дунёнинг 25 давлатидан энг кучли параспортчилар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида республикамиз вакилларидан 55 кг вазн тоифасида Нурсултон Ахметов, 65 кгда Азада Азатова, Нилуфар Аннамуратовалар ўнг ва чап қўллар бўйича ўтказилган беллашувда барча рақибларини енгиб чиқиб, жаҳон кубоги ғолибига айланди.

Моҳинур Ортиқбоева эса чап қўлда олтин, ўнг қўл бўйича беллашувда кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ушбу параспортчиларни мусобақага мураббийлардан Бахтиёр Хамгелдиев ва Нилуфар Аннамуратовалар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси