Ойлик доирасида профилактик ўрганишлар олиб борилмоқда
18

Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар республикамизнинг барча ҳудудларида савдо комплекслари, савдо-кўнгилочар масканлари, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқа турдаги тадбиркорлик субъектларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Фавқулодда вазиятлардан ҳоли маҳалла ойлиги» доирасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказмоқда.

Шундай профилактик ўрганиш ишлари Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида олиб борилди. Асосий эътибор бирламчи ўт ўчириш воситаларининг созлиги ҳамда эвакуация йўлларининг очиқлигига қаратилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги