Навбатдаги Украина-Россия учрашуви 4-5 февраль кунлари бўлиб ўтади (видео)
Reuters хабарига кўра, Украина ва Россия ўртасида урушни тўхтатиш ҳамда тинчликка эришишга қаратилган музокараларнинг янги босқичи 4 – 5 февраль кунлари Абу – Даби шаҳрида бўлиб ўтади. Бу учрашувлар АҚШ томони билан мувофиқлаштирилган, яъни Украина, Россия ва АҚШ делегациялари иштирок этади.
Зеленскийнинг баёнотига кўра, Украина музокараларда мазмунли ва самарали суҳбатлар олиб боришга тайёр. Учрашувлар натижаси урушни якунига етказишга умид қилинмоқда. Музокараларда томонлар ўртасидаги қарама-қаршиликларни камайтириш, можаро бўйича умумий йўл харитасини топиш ва урушни барқарор тугатиш йўлидаги қадамлар муҳокама қилинади.
Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА