Минтақавий кучлар глобал кучга айланяптими? (+видео)

27

Сўнгги йилларда халқаро муносабатлар кескин равишда ўзгара бошлади: энди глобал сиёсат тизгини фақат йирик давлатлар қўлида эмас. Зеро, айрим минтақавий кучлар муайян ҳудуддан ташқарида ҳам фаол сиёсат юритиб, глобал жараёнга таъсир кўрсатишга интилмоқда. Бу ҳолат дунё тартиби аста-секин кўп марказли шаклга ўтаётганидан дарак бераётгандек.

Айни пайт кўплаб мамлакатлар ташқи сиёсатда фақат минтақавий манфаат билан чекланиб қолмасдан, дипломатия, хавфсизлик, энергетика ва воситачилик орқали халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.

ЎзА суҳбатдоши, эксперт Хайрулла Умаров таъкидланганидек, минтақавий кучларнинг фаоллашуви тасодифий эмас. Геосиёсий бўшлиқ, глобал ишонч инқирози ва куч марказлари ўртасидаги рақобат бундай давлатларга янги имкониятлар очмоқда. Табиийки, фақат фаоллик билан “глобал куч”га айланиб бўлмайди. Бу йўлда ички барқарорлик, иқтисодий салоҳият ва узоқ муддатли стратегия ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Шу жиҳатдан, бугунги дунё бир ёқлама эмас, балки мураккаб ва ўзгарувчан тузумга бирлашмоқда. Минтақавий кучлар глобал сиёсатда муҳим ўрин эгаллай бошлади. Айни жараённинг нечоғли барқарорлиги эса ички ва ташқи сиёсий танловга ҳам боғлиқ.

Кўрсатувнинг тўлиқ шакли “Youtube”да.

Мусулмон Зиё,

Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА