Тахтакўпир туманида рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этган фуқаро тақдирланди

20

15 январь санасидан бошлаб мамлакатимизда аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари расман бошланди. Ушбу муҳим тадбир доирасида Миллий статистика қўмитаси томонидан онлайн сўровномани тўғри ва тўлиқ тўлдирган фуқаролар ўртасида тасодифий танлов (random) асосида мукофот танлови ўтказилмоқда.

Танлов натижаларига кўра, Тахтакўпир тумани А.Адилов ОФЙ турғини Қидирбаева Жансулув Давлатбой қизи ғолиб деб топилиб, планшет ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси бошлиғи Т.Ғаниев ва туман ҳокими Ж.Адилов иштирок этиб, Жансулув Қидирбаевага ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбир якунида мутасадди соҳа вакилларига аҳоли ўртасида рўйхатга олиш жараёнидаги фаолликни янада ошириш, маълумотларни аниқ ва масъулият билан тўлдириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси