Қарздор қамоқ ўрнига алимент тўлашни авзал кўрди

Мажбурий ижро бюроси Бўзатов туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 2025 йил 25 апрель кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор К.Қ. ундирувчи У.М.нинг фойдасига унинг қарамоғидаги икки нафар фарзанди таъминоти учун ҳар ойда алимент пулларини тўлаши белгиланган.
Шунга қарамасдан, қарздор алимент пулларини мунтазам равишда тўламай келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 19 миллион сўмни ташкил этди.
Шу сабабли, Бюронинг Бўзатов туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Бўзатов туман судига юборилди.
Жорий йилнинг 26 январь куни ўтказилган суд мажлисида қарздор суд залининг ўзида алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни тўлаб берди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги