ОИТС га қарши профилактик тадбир бўлиб ўтди
34

Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасида «ОИТС – профилактикаси» мавзусида семинар ва профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда ОИТС ва гиёҳвандлик касаллигининг салбий оқибатлари, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли одатлардан йироқ бўлиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мутахассислар ва тиббиёт ходимлари томонидан маъруза ҳамда видеоролик орқали гиёҳвандликнинг инсон салматлигига, оилавий ва ижтимоий ҳаётга таъсири ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги