Янги лойиҳалар, янги имкониятлар: Қорақалпоғистон ва FTA мулоқоти

34

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов Франция тараққиёт агентлигининг (FTA) Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси директори Оливе Грандвоинет бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Учрашувда республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, қурилиш соҳасини ривожлантириш, замонавий инфратузилма объектларини барпо этиш, туризм йўналишида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва янги инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Ўтказилган учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аниқ лойиҳалар бўйича келишувларга эришиш ва инвестиция ташаббусларини босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан келишиб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги