Кореяликлар билан «яшил» дата-марказ қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов Кореянинг «Haeorum ESS Energy co.,ltd» компанияси бош директори Ким Ки Жо билан учрашди.
Учрашув давомида ҳудудда замонавий, экологик тоза ва энергия тежамкор «яшил» дата-марказ барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар ахборот технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш, рақамли хизматлар сифатини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашди. Қайд этилганидек, мазкур лойиҳа ҳудуднинг инвеститсиявий жозибадорлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади.


Учрашув якунида лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, ҳамкорлик механизмлари ва келгуси амалий қадамлар бўйича келишувларга эришилди. Томонлар ушбу ташаббусни босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этишдан манфаатдор эканини билдирди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги