Ўзбекистонда ёқилғи ишлаб чиқариш ҳажмларида ўзгаришлар қайд этилди

2025 йил Ўзбекистонда автомобиль бензини, нефть, газ конденсати ва автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ҳажми 2024 йилга нисбатан пасайган. Бироқ, шу даврда кўмир ишлаб чиқариш ҳажми ўсишга эришди. Бу саноат секторидаги баъзи йўналишларда ўзгаришлар кузатилаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, 2024 йилнинг январь–декабрь ойларида мамлакатда қарийб 1,3 миллион тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилда ушбу кўрсаткич 1,2 миллион тоннани ташкил этган.
Айрим асосий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг таққослама кўрсаткичлари қуйидагича:
Автомобиль бензини:
2024 йил — 1,3 миллион тонна
2025 йил — 1,2 миллион тонна
Кўмир:
2024 йил — 8,2 миллион тонна
2025 йил — 8,9 миллион тонна
Нефть:
2024 йил — 713,4 минг тонна
2025 йил — 655,7 минг тонна
Газ конденсати:
2024 йил — 1,2 миллион тонна
2025 йил — 1,1 миллион тонна
Табиий газ:
2024 йил —126,2 миллиард куб метр
2025 йил — 42,3 миллиард куб метр
Автомобиль двигателлари:
2024 йил — 269 943 дона
2025 йил — 248 247 дона
Таққослама маълумотлардан кўриниб турибдики, 2025 йилда кўмир ишлаб чиқариш ҳажми ошган бўлса, нефть, бензин ва автомобиль двигателлари ишлаб чиқаришда маълум даражада камайиш қайд этилган. Шу билан бирга, табиий газ қазиб олиш ҳажмининг юқори кўрсаткичи энергетика соҳасида барқарорлик сақланаётганини кўрсатади.
Ҳамроз Баянов,
ЎзА