“Мирзо Улуғбек ворислари” республика танлови бошланди

11

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан республика миқёсида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили мунтазам ўтказиб келинаётган “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг 2026 йилги мавсумига расман старт берилди.

Танловда ўзининг илмий-инновацион ишланма ва лойиҳалари мавжуд бўлган ёшлар (16-25 ёш) иштирок этади.

Танлов 3 босқичда ташкил этилади ва ҳар бир босқич ғолиблари тегишли миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.

Танловда иштирок этишни истаган ёшлар жорий йилнинг 15 февраль кунига қадар vorislar.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиши ёки ўзи таҳсил олаётган ОТМ масъулларига мурожаат қилиши мумкин.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА