Пашинян: Озарбайжон ва Арманистон энергетика тизими боғланади

20

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян парламентдаги нутқида мамлакат энергетика тизими ТRIPP лойиҳаси доирасида Озарбайжон ҳудудига уланишини эълон қилди. Демак, энди ҳар икки томон электр энергиясини ўзаро импорт ва экспорт қилиш имкониятидан тенг шарт асосида фойдаланади.

Етакчи таъкидлашича, бу азалий икки қўшни давлат ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим қадамдир.

С.Раҳимов, ЎзА