Хитой – Марказий Осиёнинг энг йирик савдо ҳамкори
Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо айланмаси 2025 йил 106,3 миллиард долларга етди. Бу аввалги йилга нисбатан 12 фоиз кўп. Шу тариқа ХХР 2025 йил Марказий Осиё мамлакатларининг энг йирик савдо ҳамкорига айланди. Мамлакат Савдо вазирлиги маълумотига кўра, мазкур кўрсаткич икки минтақа иқтисодий алоқаларида янги босқични англатади.
Таъкидланишича, асосан машинасозлик, электроника ва юқори технологияли маҳсулотлардан иборат Чин экспорти қиймати жами 71,2 миллиард долларни ташкил этган. Минтақамиз давлатларидан эса Хитойга 35,1 миллиард долларлик товар ва хизматлар кириб борган.
Ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Хитой янада самарали ва юқори сифатли ҳамкорликка эришиш учун минтақамиз билан шерикликни янада мустаҳкамлашга содиқлигини таъкидлаган.
С.Раҳимов, ЎзА