Ўзбекистонликлар лимон экспортидан 5,4 миллион доллар ишлаб олди

19

Ўзбекистон 2025 йилнинг январь ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 5,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 3,8 минг тонна лимон экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп лимон етказиб берган давлатлар:

  • Қозоғистон – 1 827 тонна;
  • Россия – 1 740 тонна;
  • Қирғиз Республикаси – 236,5 тонна;
  • Беларусь – 4,7 тонна;
  • БАА – 3,8 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 3,9 тонна.

Қўмита маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 764 тоннага ёки 25 фоизга ошган.