Нукус шаҳрига илк электробуслар олиб келинди
64

Нукус шаҳрида жамоат транспорти хизматини ривожлантириш мақсадида «Sapsan Trans Nókis» корхонаси томонидан Хитой давлатидан 24 млрд. сўмлик маблағ ҳисобидан 12 дона электробус олиб келинди.
Ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан Нукус шаҳрига жами 200 автобус олиб келиниши белгиланган бўлиб, бугунги кунда корхоналар томонидан махсус автотранспортларни олиб келиш чоралари кўрилаётганини алоҳида таъкидлашимиз керак.
Бундан ташқари, «Sapsan Trans Nukus» корхонаси томонидан Нукус шаҳрида 200 автобус сиғимига эга автобус парки қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги