Спортчилар йилни қандай якунламоқда?: 2025 йилга қисқача назар
4

17-19 январь кунлари Баҳрайн давлатининг пойтахти Манама шаҳрида қиличбозлик спортининг шпага тури бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада терма жамоа таркибида қорақалпоғистонлик Дилназ Мурзатаева Азиза Ҳамидова ва Санам Назаровалар билан бирга, жамоавий беллашувларда муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Мусобақанинг фахрли 1-2-ўринларини Туркия ва Гонконг терма жамоаси қизлари эгаллашга муваффақ бўлди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги