Тахтакўпирлик болаларга ҳам Президент совғалари топширилди
22

Янги йил байрами арафасида Тахтакўпир тумани Маданият марказида тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Ж.Адилов, туман прокурори Р.Жалелов ва Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Баўетдинов иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини юртимизга кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклади.
Тадбир давомида Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда болаларга тақдим этиб келинаётган Президент совғалари тантанали равишда топширилди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, Президент совғалари ота-онасидан эрта айрилган, ҳомийликка олинган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болаларга топширилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги