Олий таълим тизимида 11 ойда 81 нафар ходим коррупциявий жиноятлар туфайли жазоланган
14

Мамлакатимизда олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Аммо шунга қарамай, Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, олий таълим тизимидаги коррупциявий жиноятлар кўрсаткичи, яъни коррупциявий ҳаракатлар оқибатида судланган ходимлар сони 2023 йилда 106 нафарни, 2024 йилда 90 нафарни, 2025 йилнинг 11 ойида эса 81 нафарни ташкил этган.
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шарипов парламент қуйи палатасининг мажлисида маълум қилди.
Унда вазирнинг “Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларининг ижроси ҳамда соҳада коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилмоқда.
Муҳтарама Комилова, ЎзА