Нукус туманида қуёш электр станциялари қурилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар, жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш мақсадида Нукус туманида 200 кв. қуёш электр станцияларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Нукус тумани ҳудудидаги «Деҳқон ариқ,» «Оқтерак,» «Қиронтов» ва «Дарсан» маҳаллаларида қуввати 200 кв.м бўлган қуёш электр станцияларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида маҳаллаларда кам таъминланган оилалар ва ишсиз фуқароларнинг даромад манбалари кенгайиб, уларнинг бандлиги таъминланади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги