Коррупцияга карши курашиш – умумий масъулият

65

Божхона тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Шу мақсадда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни божхона органларида коррупцияга қарши тарғибот ва тушунтириш тадбирларига бағишланади.

Ана шу тамойилдан келиб чиққан ҳолда, «Довуд-ота» чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ўртасида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида божхона қонунчилигига қатъий риоя қилиш, пора таклиф этмаслик ва тамагирлик ёки мансаб ваколатидан фойдаланиш ҳолатларига дуч келганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг (61) 224-90-86 ишонч телефонларига мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги