Ургутнинг сув таъминоти тизимидаги асосий муаммо – сув билан барқарор таъминланмаган минглаб гектар ерлар ҳамда эскирган насос станциялари туфайли юқори сув йўқотишларидир. Айрим ҳудудларда сув танқислиги ҳосилдорликни пасайтириб, экспорт салоҳиятини чеклаб келмоқда
57

Янги лойиҳалар доирасида ушбу муаммолар тизимли ҳал этилади. 10 минг гектардан ортиқ ер майдони барқарор суғоришга ўтказилади, насос станциялари реконструкция қилинади, кичик сув омборлари қурилади, энергия тежамкор технологиялар жорий этилади. Натижада сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ва экспорт имкониятлари кенгаяди.
