Тиббий кўрик: аҳолига зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди

119

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаевнинг Элликқалъа туманининг энг чекка ҳудуди ҳисобланган Чуқурқоқ маҳалла фуқаролар йиғинига 2025 йил 3 декабрь куни амалга оширган ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, туман тиббиёт бирлашмасининг тиббиёт ходимларидан иборат гуруҳ Чуқурқоқ маҳалласи оилавий поликлиникасида аҳоли ўртасида ўтказилган профилактик тадбирлар шулардан биридир.

Тадбир давомида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш, хавф омиллари ҳақида тушунчалар бериш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тиббий кўриклар ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

20 дан ортиқ фуқаро шифокорлар кўригидан ўтказилди, уларга аниқланган касалликлар бўйича зарур дори-дармон ва гигиеник воситалар тақдим этилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги