Республикамизда ERA университетининг филиалини очиш муҳокама қилинди

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов, Маданият вазири Б.Темирбаев ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси консули Б.Асқаровлар Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатининг Лакнау шаҳрига амалий ташриф билан бориб, «ERA University» раҳбарияти билан расмий учрашув ўтказди.
Учрашувда университетнинг таълим, илмий ва инфратузилмавий салоҳияти тақдим этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, яқин муносабатларни ўрнатиш йўналишида Қорақалпоғистонда ERA университетининг филиалини очиш масаласи кўриб чиқилиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш йўналишида университет делегациясининг республикамизга амалий ташрифини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.


Ўтказилган учрашув давомида тиббиёт, фармацевтика ва илмий тадқиқотлар йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари, яқин муносабатларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги