Солиқ қўмитасининг янги медиа студияси фаолияти билан танишдим.
57

Ташриф давомида Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи – матбуот котиби Тўра Тўраев билан биргаликда студиянинг техник имкониятлари ва 2026 йилга мўлжалланган лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Солиқ сиёсатини кенг жамоатчиликка самарали ва тушунарли етказишда медиа маконда проактив ишлаш муҳимлигини таъкидладим.
Аҳоли ва тадбиркорлар билан янада таъсирчан ишлаш учун замонавий коммуникация шакллари, рақамли платформалар ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлигини қайд этдим.

Бу борада Солиқ қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар бошқармасига муваффақиятлар тилайман.