Тахтакўпирдаги “Эски Қуўаниш жарма” канали тўлиқ бетонлаштирилди
64

Мазкур каналнинг сув ўтказиш қобилияти пасайиб қолгани аҳоли томорқа ер майдонлари ва фермер хўжаликларини сув билан таъминлашда муаммоларни вужудга келтириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида жорий йил бошида “Эски Қуўаниш жарма” каналини реконструкция қилиш ишлари бошланган эди. Бугунги кунда каналнинг 6,315 километр қисми тўлиқ бетонлаштирилиб, ҳудуддаги 2452 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги